Жаҳон | 23:15 / 11.03.2018
8906
1 дақиқада ўқилади

Руандада чақмоқнинг черковга урилиши оқибатида 14 киши ҳалок бўлди

Фото: Фото: УНН

Руандада чақмоқнинг черковга урилиши оқибатида икки кун ичида камида 16 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Синьхуа” ахборот агентлиги хабар бермоқда

10 март куни чақмоқ Нярюгуру вилоятидаги черковга у ерда 45 киши бўлганда урилган. Оқибатда 14 киши ҳалок бўлган, ўнлаб одамлар жароҳат олган. Улардан баъзиларининг аҳволи ўта оғир.

9 март куни ҳам чақмоқ уришдан 2 киши ҳалок бўлган.

Ушбу ҳодиса Руандада қурилиш меъёрларига ва шовқин даражаси бўйича чекловларга мос келмаган 700дан кўпроқ черков ёпилганидан 2 ҳафта ўтмасдан юз берди. Баъзи черковларда яшинқайтаргич бўлмаган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид