Жаҳон | 20:20 / 12.03.2018
36417
2 дақиқада ўқилади

7 йилдан бери таниш жуфтлик 18 йил аввалги суратда ўзини топди

Етти йил аввал Хитойда танишган ва кейинчалик оила қурган жуфтлик 18 йил аввал олинган суратда ўзини топди. The Straits Times шу ҳақидаги хабари билан бўлишди. 

Хитойлик Сюэ бўлғуси турмуш ўртоғи Йэ билан 2011 йилда ўз ватанида танишган. Бир йилдан сўнг улар турмуш қуришди. Жуфтлик эгизак-қизли бўлди ва Йэ қизларининг кўпроқ кимга ўхшашини билиш учун Сюэнинг онасидан аёлининг болаликдаги суратларини сўради.

Фото: Twitter/STcom

"Суратлардан бирини кўздан кечираётиб, бурчакдаги кишини кўриб қолдим ва "Бу мен-ку" дедим", - ҳикоя қилади Йэ.

2000 йилда Йэнинг ота-онаси томонидан олинган суратда у Хитойнинг Циндао шаҳри марказларидан бирида акс этган. Ўшанда у 17 ёшда бўлган. Худди шу суратнинг орқа фонида бошқа сураткаш Сюэни олаётганини кўриш мумкин. Улар шу сурат олинган вақтдан 11 йил кейин танишишган.

Йэ икки суратни ҳам ижтимоий тармоқларда тақдим этган ва кўпчилик уларда жуфтлик бир-бири учун яралганининг исботини кўрган. 

Йигит эгизак-қизлари улғайгач, улар ва турмуш ўртоғи билан бирга Циндаога бориб, "тақдирлар туташган жой"ни яна бориб кўришни ният қилди. 

Мавзуга оид