Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Куба парламентининг барча депутатлари сайланди
Кубанинг Халқ ҳокимияти миллий ассамблеясига (парламент) сайловлар натижаларига кўра, барча 605 депутат ўз лавозимларига сайланди. Бу ҳақда мамлакат сайлов комиссияси маълум қилди.
Улар орасида Куба давлат кенгаши ва вазирлар кенгаши раҳбари Рауль Кастро бор. Унинг номзоди сайловларга Сантьяго-де-Куба вилоятидаги муниципалитетлардан бири томонидан қўйилганди. Granma портали маълумотларига кўра, 11 мартда ўтган сайловларда 8,9 млн сайловчидан 83 фоизи қатнашган.
Бу сайловлар шуниси билан муҳимки, парламентнинг янги чақириғи 19 апрелда ўзининг биринчи мажлисида Куба давлат кенгаши аъзоларини сайлайди, улар эса ўз навбатида Кубанинг янги раҳбарини танлашади. Айни вақтда мамлакатдаги энг юқори лавозимларни Рауль Кастро эгалламоқда, бироқ у аввалроқ бу лавозимларни апрелда тарк этишини айтган.
Мавзуга оид
09:01 / 07.07.2026
Кубада яна умуммиллий электр узилиши юз берди
09:10 / 24.06.2026
АҚШ Кубага нисбатан санкцион босимни кучайтирмоқда
20:15 / 19.06.2026
Куба парламенти 65 йил ичидаги энг йирик иқтисодий хусусийлаштиришни маъқуллади
10:10 / 12.06.2026