Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия: турк-америка муносабатлари буткул узилиш ёқасида
Туркия ТИВ раҳбари Мавлуд Чавушўғлининг маълум қилишича, АҚШ ҳамда Туркия ўртасидаги муносабатлар бутунлай узилиб кетиш ёқасида турибди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берган.
Унинг сўзларига кўра, турк халқи Америка томонига «жуда салбий» муносабатда.
«Бизнинг мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар буткул узилиб кетиш арафасида турибди. Бу якуний тарзда рўй бермаслиги учун ҳам февраль ойида ишчи гуруҳлар ташкил этилди. Ҳамда биз шарт қўйдик: агарда сизлар яна ўзингизнинг битта сўзингизга ҳам амал қилмасангиз, унда биз ҳам ортиқча сабр қилиб ўтирмаймиз», - дея айтиб ўтди Чавушўғли.
Вазирнинг таъкидлашича, гап АҚШ томонидан курдлар бирлашмаларига Сурия ҳудудида қурол-яроғ етказиб бериш ҳақида ҳам боряпти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия Россиядан С-400 нега харид қилинганини тушунтириб берганди.
Мавзуга оид
09:10
АҚШнинг Эронга янги ҳужумлари минтақада кескинликни янада оширди
22:32 / 07.07.2026
АҚШ 100 йил ичида биринчи марта думалоқ бўлмаган танга чиқаради
20:08 / 07.07.2026
Анқарада НАТО саммити бошланди - Трамп Туркияга нисбатан санкцияларни бекор қилди
23:54 / 05.07.2026