Жамият | 10:22 / 14.03.2018
6295
1 дақиқада ўқилади

АҚШга ишлаш учун юборишни айтиб, 10 000 долларни ўзлаштириб юборган шахс ушланди

Фото: Иллюстратив фото

Самарқанд шаҳрида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, 12 март куни ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2016 йил июль ойида Навбоғчиён маҳалласида яшовчи, 1962 йилда туғилган М.Р. шу маҳалла ҳудудида Бухоро шаҳрида яшовчи, 1973 йилда туғилган С.Э.га Россия Федерациясида жойлашган туризм фирмаси орқали уни АҚШ давлатига ишлаш учун юборишини айтиб алдаш йўли билан ишончига кириб, ундан 10 000 АҚШ долларини олиб, пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Р. қўлга олинган.

Мавзуга оид