Ўзбекистон | 23:50 / 15.03.2018
67168
2 дақиқада ўқилади

2019 йил Ўзбекистонда "Қозоғистон йили" деб эълон қилиниши ва Остонада Навоий ҳайкали ўрнатилиши ҳақида 

2018 йил Қозоғистонда "Ўзбекистон йили" деб эълон қилинган бўлса, 2019 йил Ўзбекистонда "Қозоғистон йили" деб эълон қилиниши кутилмоқда. Бу ҳақида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 15 март кунги нутқи давомида маълум қилди. 

Шунингдек Н.Назарбоев Ўзбекистон президентининг минтақалараро дўстлик алоқаларининг яхшиланишига катта ҳисса қўшганини алоҳида таъкидлади ва Шавкат Мирзиёевни биринчи даражали "Дўстлик" ордени билан мукофотлади.

"Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиё мамлакатлари аҳиллигига қўшган ҳиссаси жуда катта. У бир ярим йиллик президентлик фаолияти даврида барча қўшнилар билан тил топишиб, баримизни дўстлаштириб, бугунги беш давлат раҳбарининг Остонага келишига жуда катта ҳисса қўшди", - дейди у. 

Фото: Президент матбуот хизмати

Қозоғистон президенти фурсатдан фойдаланиб, ўзбек ва қозоқ халқларини Наврўз байрами билан чин дилдан табриклади. 

Назарбоев сўз сўнгида Алишер Навоий ва Абайнинг дўстлик ҳақидаги ҳикматли сўзларини келтирган ҳолда, Ўзбекистонда Абай ҳайкали бўлгани каби, Остонада ҳам  буюк ўзбек мутафаккири Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилишини таъкидлади. 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид