Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўртлик учрашувдан мамнун. Улар ҳар йили Наврўз арафасида учрашишади
Остонада Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг илк маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев, Қирғизистон президенти Сўранбай Жеенбеков, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон иштирок этди. Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамадев олдинроқ режалаштирилган олий даражадаги йиғилишлари сабаб учрашувга кела олмади, унинг ўрнига Туркманистон Мажлиси раиси Акжа Нурбердиева қатнашди.
Мезбон давлат раҳбари Нурсултон Назарбоев учрашув жуда муваффақиятли кечгани, унда халқаро кун тартибидаги муҳим масалалар муҳокама қилингани ҳақида маълум қилди.
Марказий Осиё давлатлари ҳудудий хавфсизлик, чегара масалалари, транспорт коммуникацияси, сув энергетикаси ресурслари, тариф сиёсати, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишган.
«Бундай учрашувни мунтазам ўтказиш ва минтақавий муаммоларимизни биргаликда ҳал этиш Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси. Йиғилишимиз ҳаммамиз учун умумий бўлган Наврўз байрами арафасида ўтаётгани ҳам чуқур маънога эга. Албатта, алоҳида учрашиб турардик, мулоқот қилардик, лекин бундай яхлит учрашув анчадан бери бўлмаган эди», деди Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев.
Қозоғистон президенти бундай учрашув ҳар йили Наврўз байрами арафасида Марказий Осиё давлатларидан бирининг пойтахтида ўтказилишини маълум қилди.
Навбатдаги учрашув келгуси йили Тошкентда ташкил этилади.
Мавзуга оид
18:47 / 18.06.2026
Қозоғистон Марказий Осиёда энг кўп ичадиган давлат бўлиб чиқди — тадқиқот
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
17:53 / 08.06.2026