Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони Яманга ёрдам мақсадида 2 млрд доллар ажратди
Саудия Арабистони пайшанба куни Яман Марказий банкига 2 млрд доллар миқдорида депозит киритиш ҳақидаги шартномани имзолади. Бу ҳақда Саудия матбуот агентлиги жума куни хабар берган.
Имзо қўйиш маросими Ар-Риёдда ташкил этилган бўлиб, унда Саудия Арабистони молия вазири Муҳаммад бин Абдуллоҳ ал-Жадаан иштирок этди. Унинг маълум қилишича, бу омонат Ямандаги иқтисодий вазиятни яхшилайди ҳамда маҳаллий валюта – Яман риали курсига ижобий таъсир кўрсатади.
Эслатиб ўтамиз, Яманда 2014 йилнинг августидан бери маҳаллий ҳукумат ва исёнчи ҳусийлар ўртасида қуролли тўқнашув давом этмоқда.
Аввалроқ, Саудия Арабистони ва БАА Яманга 1 млрд доллар ажратиши хабар берилганди.
Мавзуга оид
10:18 / 29.06.2026
Саудияда вертолёт қулади: 14 киши ҳалок бўлди
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026