Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондан Қирғизистонга қопларда мис улоқтирилгани аниқланди
Қирғизистон чегарачилари ноқонуний мис партиясини ушлашди. Мис Ўзбекистондан Қирғизистонга қопларга солиниб, чегара чизиғи устидан улоқтирилган. Бу ҳақда Қирғизистон давлат чегара хизматида маълум қилинди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон ҳудудидаги номаълум шахслар давлат чегара чизиғи орқали Қирғизистонга мис солинган 28 та қопни улоқтиришган. Бу вақтда Қирғизистон ҳудудида юкни 5 киши пойлаб турган.
Контрабандачиларнинг бу операцияси ортидан Айдаркен чегара отряди кузатув олиб борган. Қирғизистонликлар металлни олишлари билан чегара наряди томонидан қўлга олинганлар.
Маълум қилинишича, воқеа Кадамжай туманидаги Ақ-Жар қишлоғида юз берган. Ҳаммаси бўлиб 400 кг мис қўлга киритилган. Ушланганлар чегара тартибини бузганлари учун жаримага солинганлар, юк эса Қирғизистон божхона хизматининг ҳудудий бўлими ходимларига топширилган.
Мавзуга оид
10:14 / 24.06.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара ҳудудларни ўзаро алмашди
18:20 / 23.06.2026
Қирғизистон ва Ўзбекистон қишлоқларини алмашди
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026