Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги Зеландия почтасига «паб ёнидаги фермага» жўнатма келди ва ...у эгасини топди!
Фото: Cust Service Centre
Март ойи ўртасида Янги Зеландиянинг Каст шаҳарчаси почта хизмати Facebook фойдаланувчиларидан бир жўнатма манзилини топишга ёрдам беришни сўради. Жўнатманинг қадоғида кўча ва уй ўрнига исмлар кўрсатилганди — Кей ва Филипп, шу билан бирга, жой манзили ўрнига тавсифи берилган. Жўнатувчи ушбу жўнатмани "сигирлар ҳаракатланувчи узун йўлдаги паб ёнида жойлашган фермага" етказишни сўраган.
"Сиз Кастда яшовчи Кей ва Филиппни биласизми? Биз жўнатмани тўғри етказишимиз учун унинг кимга тегишли эканини топишга ёрдам бериб юборсангиз, илтимос. Раҳмат", деб ёзилган маҳаллий почта хизмати постида.
Кастдаги почта бўлими маъмури Тэмми МакГратнинг айтишича, одатда манзили ноаниқ жўнатма ва хатлар орқага қайтарилади, лекин аёл бу сафар истисно қилишга қарор қилган. "Менинг фикримча, жўнатма устига кекса ёшли киши ёзган, шу боис бир неча кун кутиб, манзилни топишга қарор қилдим", - дейди МакГрат The Guardian нашрига.
Нашрдан бир неча кун ўтиб, ферма эгасининг ўзи почтага келди. Бу Филипп Форрестер бўлиб чиқди. У Facebook'даги пост ҳақида айтган дўстлари орқали жўнатма ҳақида хабар топган.
Форрестернинг сўзларига кўра, жўнатма фермада бир неча марта меҳмон бўлган 70 ёшли Айрин Микингс исмли аёлдан. Аёл Кей ва Филиппга совға сифатида ўзи тиккан фартук ва сочиқларни йўллаган.
Мавзуга оид
14:57 / 04.12.2025
Янги зеландиялик шахс ғайриоддий ўғирликда айбланмоқда: у қимматбаҳо тақинчоқни ютиб юборган
13:57 / 07.11.2025
Почта ва курерлик жўнатмалари учун янги божхона тартиби тасдиқланди
18:13 / 11.10.2025
Янги Зеландия фуқароси дунёдаги энг узун исм соҳиби сифатида рекорд ўрнатди
23:46 / 22.09.2025