Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Каттақўрғон фожиасидан кейин. Депутат мажбурий меҳнатни Олий Мажлис муҳокамасига киритишга ваъда берди
Халқаро ишлар ва парламетлараро алоқалар қўмитаси ва «Адолат» социал-демократик партиясининг фракцияси аъзоси, депутат Қодир Жўраев Каттақўрғонда ҳалок бўлган ёш ўқитувчи воқеасига муносабат билдирди. Facebook’даги саҳифасига жойлаган постида депутат мажбурий меҳнат масаласини Олий Мажлис муҳокамасига киритишга ҳаракат қилишини таъкидлади.
«Ўқитувчига нисбатан муносабат ўзгариши шарт!
Қадрли дўстлар, азиз ҳамкасблар! Охирги 2–3 кундан бери Самарқанд вилоятида ёш ўқитувчи — Диана Еникееванинг (синглимизни Худо раҳмат қилсин!) бевақт ўлимига сабаб бўлган мудҳиш фожиадан сўнг мамлакатимизда таълимга, ўқитувчиларга бўлган муносабат тўғрисида турли фикрлар билдирилмоқда. Ижтимоий тармоқларда кўплаб юртдошларимиз ўқитувчининг жамиятимиздаги ҳозирги паст мавқеини алоҳида қайд этиб, ушбу ҳолатни кескин танқид остига олмоқдалар. Аксарият фикр-мулоҳазалар жуда ўринли, уларда жон бор.
Ҳаммамиз яхши биламиз, азал-азалдан халқимизда устоз ва мураббийлар ҳамиша қадрланиб, эъзозланиб келинган. Бироқ сўнгги ўн йилликлар давомида ўқитувчининг жамиятдаги обрўсига турли объектив ва субъектив сабабларга кўра анчагина путур етди. Бундай салбий ҳолатнинг келиб чиқиш сабабларини ковлаштирмаган ҳолда бир нарсани алоҳида айтмоқчиман: ўқитувчини унинг функционал вазифаларига кирмайдиган турли юмушлардан халос қилишимиз, унинг мавқеини юксалтириб, жамиятимизнинг энг обрўли, энг мўътабар аъзосига айлантириш йўлида қатор чора-тадбирларни амалга оширишимиз керак. Кўча супуриш, дарахт оқлаш, фермерга кўмаклашиш ёки мактабни ремонт қилиш кабилар ўқитувчининг иши эмас. Ўқитувчини мажбурий-ихтиёрий характердаги турли жамоат ишларига жалб қилишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ!
Энг аввало, ўз ҳамкасбларим — ҳурматли депутатларимизга мурожаат қилиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги тегишли муҳокамалар ва эшитувлар пайтида бу масалага алоҳида эътибор қаратишни илтимос қиламан. Зеро, жамиятдаги муаммолар кўпчилик томонидан, хусусан, сараланган қатлам — халқ вакиллари томонидан тан олиниб, кенг муҳокама қилинган тақдирдагина ҳал бўлиши мумкин!», деган депутат.
Мавзуга оид
15:20 / 19.06.2026
Самарқандда мактаб ўқувчиси ўз жонига қасд қилди. У синф раҳбари томонидан калтаклангани айтилмоқда
17:51 / 12.06.2026
Ходимларни мажбурий меҳнатга жалб қилган Қарши ҳокими ўринбосари жазоланди
22:49 / 30.05.2026
“Армия ҳимоясидаги” педагоглар ва кичик бизнес учун солиқ ислоҳоти — ҳафта дайжести
16:49 / 30.05.2026