Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дуров Telegram’ни блоклаб қўйиш бўйича таҳдидга жавоб қайтарди
Telegram асосчиси Павел Дуровнинг маълум қилишича, Россияда мессенжерни блоклаб қўйиш таҳдиди ҳеч қандай натижаларни олиб келмайди. Бу ҳақда у твиттерда ёзди.
«Telegram’ни, агарда у ўз фойдаланувчилари шахсий маълумотларини бермаса, блоклаб қўйиш таҳдиди ҳеч қандай натижаларни олиб келмайди. Telegram эркинлик ва маълумотлар дахлсизлигини ҳимоя қилишда давом этади», - дея ёзган Дуров.
Аввалроқ Роскомнадзор Telegram мессенжери раҳбариятини фойдаланувчилар хабарларини шифрдан очиш учун керакли бўлган маълумот тақдим этилиши лозимлиги ҳақида огоҳлантиргани хабар берилганди. Мессенжер вакилларига талабни бажариш учун 15 кунлик муҳлат берилди. Акс ҳолда сервис Россия ҳудудида блоклаб қўйилиши мумкин.