Ўзбекистон | 12:46 / 20.03.2018
5979
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонда янги меҳмонхоналар ташкил қилишга хитойлик сармоядорлар жалб этилади

Фото: ЎзА

Жорий йилнинг 7 февраль куни Ўзбекистон Республикаси президенти томонидан “ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3514-сонли қарорига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг жорий йили 10 феврал куни 90-сонли қарори қабул қилинди.

Kruz’нинг ёзишича, ҳудуддаги мавжуд меҳмонхона ва туристик мажмуаларни реконструкция қилишга ёки янги меҳмонхоналар ташкил қилишга Хитой инвесторларини жалб қилишда амалий ёрдам кўрсатиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, Хитойда сайёҳлик тадбирларни биргаликда ташкил этиш, сайёҳлик салоҳиятини очиб берувчи босма ва электрон тарғибот материалларини чоп этиш ва салоҳиятли сайёҳлар эътиборига ҳавола этиш чораларини кўриш мўлжалланмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид