Light | 22:30 / 21.03.2018
56720
2 дақиқада ўқилади

Алкатрас: ҳеч ким қочиб қутилолмаган қамоқхона

Роппа-роса 55 йил муқаддам, 1963 йилнинг 21 март куни жаҳоннинг энг донгдор қамоқхоналаридан бири — Алкатрас ёпилган эди. Айнан шу куни сўнгги 27 нафар маҳбус қамоқхона номи билан аталувчи оролни тарк этишади. Материкдан денгиз сувидаги иссиқ ва совуқ оқимлар билан узиб қўйилган орол, маҳбуслар ва умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинганлар учун қатъий шароитлар — Американинг ушбу қамоқхонаси тарихга энг даҳшатли қамоқхоналардан бири сифатида кирган.

Расмий маълумотларга кўра, Алкатрасдан бир неча бор уринишлар бўлган эса-да, ҳеч ким қочиб кета олмаган. 1962 йилда юз берган қочишдан сўнг бир неча киши дом-дараксиз йўқолган ва улар материк қирғоғига етиб бора олишган ё йўқлиги ҳанузгача номаълумлигича қолмоқда.

Жаҳоннинг энг қаттол қамоқхоналаридан бирининг кўриниши Gazeta.ru фотогалереясида акс этган.

Алкатрас оролининг кўриниши, 1933 йил / AP
Алкатрасдаги «B» блокдаги қамоқхона камераларидан бири, 2009 йил / Robert Galbraith / Reuters
Соқчи Алкатрас қамоқхонаси ошхонасига кириш жойида турибди, 1955 йил / Wikimedia Commons
Сан-Франциско фонида Алкатраснинг кўриниши, 1950 йил / AP
Гангстер ва Алкатрасга қамалган маҳбус Ал Капоне, 1934 йил / Wikimedia Commons
Алкатрасдаги кузатув минораси, 1956 йил / Bennett / AP
Ал Капоненинг рафиқаси Мэй Алкатрасга эрини кўргани келган, 1938 йил / Wikimedia Commons
Алкатрас оролининг кўриниши, 1934 йил / AP
Алкатрас қамоқхонаси ҳудудидаги жарроҳлик хонаси, 1956 йил / Ernest K. Bennett / AP
1963 йилнинг 21 мартида сўнгги маҳбуслар қамоқхонани тарк этмоқда / Robert W. Klein / AP
Алкатрас оролининг Сан-Францискодан кўриниши, 2014 йил / Global Look Press
Алкатрас қамоқхонаси фонидаги балиқчи қуш, 2016 йил / Global Look Press

 

Мавзуга оид