Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Украинага ҳарбий ёрдам учун 200 млн долларнинг баҳридан ўтади
АҚШ конгресси Украинага ҳарбий ёрдам сифтида 200 млн доллар ажратишни режалаштирмоқда. Бу маблағ ичига ўлимга олиб келувчи қурол ҳам кириб кетади, деб хабар беряпти РИА «Новости» мамлакатнинг 2018-молиявий йил учун бюджет лойиҳасига асосан.
Ҳужжатга кўра, маблағлар Пентагонга давлат департаменти билан мувофиқлашган ҳолда, «мудофаа характеридаги ўлимга олиб келувчи қурол», ҳарбийларни ўқитиш, логистика, разведка соҳасидаги қўллаб-қувватлов ва АҚШ томонидан аввал тақдим этилган қуролни алмаштириш бўйича харажатлар учун ажратилмоқда.
Бироқ, таъкидланишича, қатор чекловлар ҳам қўйилмоқда – хусусан, Украинага олиб ўтилувчи зенит ракета мажмуаларини тақдим этиш тақиқланган.