Суперлиганинг яна иккита учрашуви бошқа муддатга кўчирилди
Ўзбекистон Суперлигасининг 4-тур доирасида ўтказилиши белгиланган яна иккита учрашув бошқа кунга кўчирилди.
ФИФА кунларидан унумли фойдаланиш мақсадида, қолаверса, мусобақа ўтказиш Регламентида белгиланганидек, клубнинг уч ва ундан ортиқ футболчилари терма жамоаларга чақирилган тақдирда чемпионат учрашувини бошқа муддатга кўчириш имкониятига эга эканлигидан келиб чиқиб, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Сенегал ҳамда Марокашга қарши ҳамда Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Кенияга қарши ўтказадиган учрашувлари боис, 4-тур доирасидаги бир қатор ўйинлар бошқа муддатга кўчирилди.
Унга кўра, «Пахтакор» – «Нефтчи» учрашуви 30 мартдан 31 мартга, «Бунёдкор» – «Бухоро» учрашуви эса 31 мартдан 30 мартга кўчирилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ 4-турдан ўрин олган АГМК ва «Локомотив» жамоалари учрашуви номаълум муддатга қолдирилгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
08:00 / 09.09.2024
Бунёдкор шоҳкўчасида 27 ёшли ҳайдовчи уриб юборган пиёда вафот этди
22:55 / 11.08.2024
«Пахтакор»нинг марҳум футболчилари хотирасига 45 йил олдинги «Ўйналмаган матч» ўтказилди
19:04 / 01.08.2024
«Пахтакор»нинг марҳум футболчилари хотирасига 45 йил олдинги «Ўйналмаган матч» ўтказилади
12:13 / 17.06.2024