Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда светофорнинг қизил чироғида ўнгга бурилишга қачон рухсат берилади?
Тошкент шаҳрида чорраҳаларда светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида ўнгга ҳаракатланишга рухсат бериш бўйича тажрибалар давом эттирилмоқда. Айни тажриба якунланиб, ўзининг ижобий самарасини берганидан сўнг, қизил чироқда бошқа ҳаракат қатнашчиларига йўл берган ҳолда ўнгга бурилишга рухсат берилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник Маъруф Ҳамроев KUN.UZ мухбирига маълум қилди.
“Тажриба тариқасида давом эттирилмоқда. Ҳозирда, Нурафшон кўчаси билан кесишган 2 чорраҳада ҳам қизил чироқда ўнгга ҳаракатланишга рухсат берилган. Бундан аввал, бундан ишора фақат Сарикўл чорраҳасига қўйилган эди. Бу ижобий натижасини берса, қолган чорраҳаларда ҳам бунга рухсат этилади. Буларнинг барчаси, фуқароларга ва ҳайдовчиларга қулайлик яратиш мақсадида қилинмоқда”, деди Маъруф Ҳамроев.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026