Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой vs АҚШ. ХХР Қўшма Штатларга чақириқ билан чиқди
Фото: Thomas Peter/Reuters
Хитой Тижорат вазирлиги АҚШни пўлат ва алюминийга янги божлар бўйича Пекин ташвишига сабаб бўлаётган ҳолатларни тезроқ эътиборга олиш ҳамда бу борадаги қарама-қаршиликка ечим топишга чақирди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
«Хитой АҚШни Пекиннинг ташвишига сабаб бўлаётган (АҚШ янги божлари жорий этилиши туфайли етказилган зарар бўйича) ҳолатларни мулоқот йўли билан бартараф этишга қатъий чақиради. Шунингдек, ўртадаги мавжуд қарама-қаршиликларни музокаралар йўли билан ҳал этиш керак, Хитой ва Қўшма Штатлар ҳамкорлигига зиён келтирувчи қадамлардан қочиш лозим», - дея маълум қилишган идорадан.
Шунингдек, вазирликдан қўшимча қилишларича, «Хитой ва АҚШ дунёдаги энг йирик иқтисодиётга эга бўлиб, ҳамкорлик икки мамлакат учун ягона тўғри танлов бўлиб қолади».
Мавзуга оид
09:37
Трамп муҳим минераллар захираси яратилишини эълон қилди
07:58
АҚШ давлат қарзига эгалик: энг йирик давлатлар рейтинги
22:57 / 02.02.2026
Трамп Россия нефтидан воз кечиш эвазига Ҳиндистон учун божларни пасайтирди
22:37 / 02.02.2026