Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда дунёдаги энг катта руда ташувчи кема қурилди
Хитойнинг China Shipbuilding Industry Corp (CSIC) компанияси буюртмага асосан дунёдаги энг катта руда ташувчи кема яратди. Ore Tianjin деб номланган кема 400 минг тонна юк кўтара олади.
Кеманинг тўлиқ юкланганлигини 6,5 мингтадан кўпроқ вагоннинг юкланганлигига қиёслаш мумкин. Кеманинг узунлиги 362 метр, эни 65 метрни ташкил қилади ва уни тўлиқ юклаш 16,7 соат вақт олади.
Ore Tianjin қайта ёқилғи қуйишсиз 25,5 минг денгиз милини соатига 14,5 узел (27 км) тезлик билан ўта олади. Бу эса кема сайёрамиздаги исталган икки порт орасидаги масофани тўхташларсиз ўта олишини англатади. Ёқилғи сифатида суюлтирилган табиий газ ишлатилиши мумкин.
Кема Бразилиянинг Vale компанияси буюртмасига кўра қурилган ва Бразилиядан Хитойга темир рудаси ташиш учун мўлжалланган. Унинг қурилиши 2016 йил октябрда бошланиб, 2017 йил сентябрда якунланган. Кема денгизда 2018 йил январида синовдан ўтказилиб, лойиҳавий кўрсаткичларга тўлиқ мувофиқ келишини тасдиқлаган.
Мавзуга оид
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026
Хитойнинг LineShine суперкомпютери дунёдаги энг кучли деб топилди
11:22 / 23.06.2026
UzXCMG давлат улушини сотиш бўйича Хитой компанияси билан ҳамкорлик қилинади
22:32 / 17.06.2026