Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Отанинг ёш қизчаси билан “тарзанкада” сакраши катта можарога сабаб бўлди
Малайзияда эркакнинг кичкина қизи билан “тарзанка”да сакраши тасвирланган видео можарога сабаб бўлди, деб ёзмоқда Daily Mail.
Кадрлардан кўриш мумкинки, маҳаллий реалити-шоу иштирокчиси Меҳд Редҳа Рўзлон 60 метрлик кўприкдан сакраган.
Аттракцион ёнида турган одамлар воқеани смартфонларга олишган ҳамда эркакни ҳайқириқлар билан қўллаб-қувватлаб туришган.
Интернетда эълон қилинган видео ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ҳуқуқ ҳимояси ташкилотлари қизиқишини келтириб чиқарди, улар Рўзлон ҳамда унинг рафиқасини ота-оналик мажбуриятларини яхши бажармасликда гумон қилишди. Болалар ҳуқуқи ҳимоячиси Гох Си Линнинг сўзларига кўра, у ёш болани шундай хавфли аттракционга қўйишганини аввал ҳеч қачон кўрмаган.
Мавзуга оид
12:05 / 30.06.2026
“Улар тирик, 2030 йилда озод этилиши кутиляпти” — ТИВ Малайзияда ўлимга ҳукм қилинган уч ўзбекистонлик ҳақида
12:58 / 27.06.2026
Малайзияга саёҳатга борган уч ўзбекистонлик "айбсиз айбдор" бўлиб ўлимга ҳукм қилинганди — собиқ ДХХ ходими
11:42 / 02.06.2026
“Малайзия ёрдамга тайёр” – элчи исломий молияни жорий қилиш ҳақида
21:56 / 01.06.2026