Ўзбекистон U23 - Кения U23: африкача муносабат, африкача майдон ва африкаликлар ғалабаси
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (ҳа, айнан ёшлар, олимпия эмас) Андижон шаҳрида Кения ёшларига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказди.
Африкача муносабат ва африкача майдонда ўтган баҳс африкаликлар ғалабаси билан тугади.
Аввало, ўйин ўтказилган «Баркамол авлод» стадиони майдонининг аҳволи жуда абгорлиги билан ҳайратга солди. Шудгордан фарқи бўлмаган африкача майдонга Кения ёшлари тезроқ кўникиб олишди. Бундай шароитда футболчиларимизнинг оғир жароҳат олмаганига қувонишимиз керак.
Кениянинг кам сонли ҳужумлари хавфли ва самаралироқ бўлди. Дарвозамизга урилган голларга ҳимоячиларимиз ва дарвозабоннинг қўпол хатолари сабаб бўлди.
Терма жамоамизнинг ягона голи 75-дақиқада Андрей Сидоров томонидан урилди. Забиҳилло Ўринбоевнинг пенальтидан йўллаган зарбасидан сўнг, тўпни дарвозабон қайтарган вазиятда, Сидоров унга биринчи бўлиб етиб келди ва дарвозага киритди.
Ўйин вақтининг белгиланиши ва трансляция борасида ҳам африкача муносабатни кўрдик. Маълумки, соат 20-00да бошланган ўйиннинг вақти миллий терма жамоанинг Сенегалга қарши, соат 21:30да бошланадиган баҳси билан тўғри келиб қолган эди. Натижада, иккинчи бўлим тугашига 30 дақиқа қолганида, Кенияга қарши ўйин трансляция тўхтатилди. Бундан ташқари, ўйин трансляциясининг 2-бўлимдаги сифати ҳам бизни ўтган асрнинг 90-йилларига қайтарди. Дам-бадам узилишлар юз бериши натижасида, биз Кенияга қарши ўйинни эмас, балки ёшлар терма жамоасининг Хитойда ўтган Осиё чемпионатидаги баҳслари лавҳаларини томоша қилиб ўтирдик!
Ўзбекистон футбол ассоциацияси бир нарсада ҳақ бўлиб чиқди. Африканинг энг кучсиз терма жамоаларидан бири Ўзбекистонга жиддий қаршилик кўрсатиб, муносиб рақиб бўлди. Устига-устак, Осиё чемпионини мағлуб этди. Шубҳасиз, бу ўйин футболчиларимизнинг маҳоратига маҳорат қўшди. Ёки Кенияними?
Ўртоқлик ўйини
23 март. Андижон, «Баркамол авлод» стадиони
Ўзбекистон U23 - Кения U23 - 1:2
Голлар: Андрей Сидоров (75) - Онянго Криспинус (22), Мутамба Пистоне (33)
Амалга оширилмаган пенальти: Забиҳилло Ўринбоев (75, дарвозабон)
Ҳакамлар: Олим Тўйчибоев, Шохруҳ Аъзамов, Равшан Кападзе (барчаси Фарғона), Анвар Маражабов (Андижон).
Назоратчи: Султон Зайлобидинов (Фарғона).
Ўзбекистон: 12. Дилшод Ҳамроев, 2. Ислом Қобилов, 3. Хожиакбар Алижонов, 5. Аббос Отахонов, 6. Азизжон Ғаниев, 20. Достон Турсунов, 13. Азиз Турғунбоев, 15. Ойбек Рустамов, 17. Достон Ҳамдамов, 9. Забиҳилло Ўринбоев, 10.Бобир Абдихолиқов (Андрей Сидоров 70).
Бош мураббий: Равшан Ҳайдаров
Кения: 18.Ожванг Тимоти Одхиамбо, 14.Майк Эванс Кибваге, 12.Омвенга Тимти Балтон, 3.Окуму Йозеф Стенли, 2.Амаи Атариза, 8.Йида Свен, 19.Иброҳим Шамби Рамазони, 16.Одненйи Жафари Овитти, 7.Касути Клифф Коробои, 17.Одхиамбо Онянго Криспинус, 9.Мутамба Пистоне Вунйоли
Бош мураббий: Мбиндйо Френсис Киманзи
Огоҳлантириш: Хожиакбар Алижонов (40)
Мавзуга оид
18:34 / 03.07.2024
Ўзбекистон U23 жамоасининг Париж Олимпиадаси учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди
00:12 / 04.05.2024
Париж-2024. Ўзбекистон гуруҳ босқичини Испанияга қарши ўйин билан бошлайди
22:43 / 03.05.2024
Осиё кубоги U23. Ўзбекистон финалда Японияга мағлуб бўлиб, кетма-кет иккинчи марта қитъада иккинчи ўринни эгаллади
16:30 / 30.04.2024