Спорт | 20:58 / 10.01.2026
6228
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон U23 жамоаси Осиё Кубогидаги иккинчи баҳсда дуранг ўйнади

Энди учинчи турда ўзбекистонликлар Жанубий Корея билан ўйинда ҳам очко олиши керак бўлади.

Фото: ЎФА

Осиё Кубогининг 2-тур ўйинида Ўзбекистон U23 терма жамоаси Эрон ёшлари билан куч синашди.

Ўйин 0:0 ҳисобидаги голсиз дуранг билан якунланди.

Мазкур баҳсдан сўнг Ўзбекистон U23 терма жамоаси 4 очко билан гуруҳда 2-ўринда бормоқда.

Равшан Ҳайдаров шогирдлари 1-турда Ливанни мағлуб этганди (3:2), Жанубий Корея U-23 жамоаси ҳам 4 очкога эга, лекин тўплар нисбатига кўра биринчи ўринда жойлашган. Эрон эса 2 очко билан гуруҳда 3-ўринда бормоқда.

 

Гуруҳ босқичининг сўнгги турида Ўзбекистон Жанубий Корея билан, Эрон эса Ливан U-23 жамоаси билан куч синашади. Иккала ўйин ҳам 13 январ куни бўлиб ўтади (ўйинлар 16:30 да бошланади). Чоракфиналга тўртта гуруҳдан иккитадан энг яхши жамоа чиқади.

Турнирда 16 та жамоа иштирок этмоқда ва 2003 йил 1 январда ва ундан кейин туғилган футболчилар иштирок этиш ҳуқуқига эга.

 

U23 Осиё Кубоги 2013 йилдан бери ўтказилмоқда. Унда Япония ёшлари 2 марта ғолиб чиққан (охиргиси 2024 йилда). Шунингдек, Ироқ, Ўзбекистон, Жанубий Корея ва Саудия Арабистони ҳисобида биттадан ғалаба бор.

Жорий U-23 Осиё кубоги сўнгги ноолимпия мусобақаси бўлади — кейинги циклдан бошлаб турнир ҳар тўрт йилда бир марта ўтказилади.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид