Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон U23 Осиё Кубоги чоракфиналида Хитой билан ўйнайди
Рақиб ўз гуруҳида бирорта тўп ўтказмасдан ва мағлуб бўлмасдан плей-оффга чиқди.
Фото: The AFC
Саудия Арабистонида 23 ёшгача бўлган футболчилардан иборат терма жамоалар ўртасида Осиё Кубоги гуруҳ босқичи якунланди.
А гуруҳидан Ветнам ва Иордания, В гуруҳидан Япония ва БАА, С гуруҳидан Ўзбекистон ва Жанубий Корея, Д гуруҳидан Австралия ва Хитой чоракфиналга чиқди.
Шундан сўнг, чоракфинал жуфтликлари қуйидагича шаклланди:
16 январ,
1) Ветнам – БАА,
2) Япония – Иордания
17 январ,
3) Ўзбекистон – Хитой,
4) Австралия – Жанубий Корея
Ўзбекистон U23 рақиби бўлган Хитой ёшлар терма жамоаси гуруҳ босқичида Австралияни (1:0) мағлуб этиб, Ироқ (0:0) ва Таиланд (0:0) билан дуранг ўйнаган.
Яримфинал ўйинлари 20 январ куни ўтказилади, унда 1- ва 3- жуфтлик ғолиблари, 2- ва 4- жуфтлик ғолиблари тўқнаш келади.
U23 Осиё Кубоги бу йилги мавсумининг бошқаларидан фарқли жиҳати шундаки, унда Олимпиада йўлланмаси ўйналмайди. Шу сабабли, кўплаб жамоалар асосий таркиб билан иштирок этмаяпти.
U23 Осиё Кубоги 2013 йилдан бери ўтказилади. Унда Япония ёшлари энг кўп – 2 марта ғолиб чиққан, шу жумладан сўнгги турнирда ҳам. Шунингдек, Ироқ, Ўзбекистон, Жанубий Корея ва Саудия Арабистони ҳисобида биттадан ғалаба бор.
Мавзуга оид
18:27 / 13.01.2026
Ўзбекистон U23 гуруҳда биринчи ўрин билан Осиё Кубоги плей-офф босқичига чиқди
20:58 / 10.01.2026
Ўзбекистон U23 жамоаси Осиё Кубогидаги иккинчи баҳсда дуранг ўйнади
21:44 / 07.01.2026
Ўзбекистон U23 терма жамоаси Осиё Кубогини ғалаба билан бошлади
09:08 / 26.12.2025