Хитой АҚШнинг ҳарбий машқларидан ташвишга тушди
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Хуа Чуньиннинг маълум қилишича, ХХР томони Қўшма Штатларни АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг USS Mustin эсминеци Жануби-Хитой денгизида жойлашган баҳсли ороллар яқинидаги сувларга киргани туфайли юзага келаётган провокацион ҳаракатларни тўхтатишга чақирди. Бу ҳақда РИА «Новости» ТИВ баёнотига асосан хабар бермоқда.
«Хитой томони АҚШни Хитой суверенитетини бузаётган ва бизнинг хавфсизлигимизга таҳдид уйғотаётган провокацион амалиётларни дарҳол тўхтатишга қатъий чақиради», - дейилади баёнотда.
Дипломатнинг таъкидлашича, Хитой АҚШни минтақавий давлатларнинг Жануби-Хитой денгизида барқарор вазиятни сақлаб туришни қўллаб-қувватлаш бўйича саъй-ҳаракатларига ҳурмат билан қарашга чақиради.
«Айни дамда Жануби-Хитой денгизидаги вазият яхшиланишда давом этяпти, бу Хитой ва АСЕАН давлатлари саъй-ҳаракатлари туфайли юз бермоқда. АҚШ эса Жануби-Хитой денгизида атайин муаммолар ҳамда кескинликни юзага келтирмоқда, бу ҳудудда тинчлик ва барқарорликка рахна солмоқда, бу минтақа мамлакатлари хоҳишига қаршидир, улар барқарорлик, ҳамкорлик ҳамда ривожланишга умид қилмоқда», - дея таъкидлаб ўтди Хуа Чуньин.
Мавзуга оид
13:07 / 13.10.2024
«Чекмайди ва онда-сонда озгина ичади». Камала Ҳаррис ўз тиббий картасини эълон қилди
16:29 / 12.10.2024
АҚШда радиоактив йўл қурилишига рухсат берилди
20:53 / 11.10.2024
“Орландо ва у ердаги ўзбеклар “Милтон” тўфонидан жабр кўрмади” — Соҳиб Аббосхон
15:57 / 11.10.2024