Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини ҳукумат таъминлайди
Фото: Norma.uz
«Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисида»ги қонун лойиҳаси Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида эълон қилинди, деб ёзмоқда Norma.
Маълумот учун: қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши Президентнинг 16.01.2018 йилдаги «Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5303-сон Фармони билан назарда тутилган.
Тақдим этилган қонун лойиҳасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ушбу соҳада қандай ваколатлар ва жавобгарликка эгалиги кўрсатиб ўтилади.
Биринчидан, Вазирлар Маҳкамаси фуқароларнинг озиқ-овқат билан тўлақонли таъминланиш ҳуқуқларини кафолатлайди ва давлатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини, шу жумладан:
• мамлакатда озиқ-овқат маҳсулотларининг зарур даражада ишлаб чиқарилишини;
• ички ва ташқи салбий омиллар таъсиридан қатъи назар, давлат озиқ-овқат захираси мавжуд бўлиши, янгиланиши ва тўлдирилишини;
• давлатда ишлаб чиқариладиган ва фуқароларга сотиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари сифатининг давлат стандартлари тизими талабларига мувофиқлигини таъминлайди.
Иккинчидан, лойиҳа билан республиканинг озиқ-овқат мустақиллигини таъминлаш учун жавобгарлик Ҳукумат зиммасига юклатилган. Бир йилда мамлакатда ишлаб чиқарилган ҳаётий муҳим озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳажми овқатланишнинг физиологик меъёрларига мувофиқ аҳоли йиллик эҳтиёжининг камида 80%ини ташкил этганда, у таъминланган деб ҳисобланади. Яъни таркиби ва ҳажмлари бўйича аҳоли озиқ-овқат рационининг асосини ташкил этувчи озиқ-овқат маҳсулотлари импортининг улуши 20%дан ошмаслиги керак.
Учинчидан, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва озиқ-овқат бозори устидан давлат назорати соҳасидаги тегишли назорат функциялари ҳам назарда тутилмоқда.

Бунда умуман мамлакат бўйича ва минтақалар кесимида озиқ-овқатнинг зарурий ва ҳақиқатда ишлаб чиқариш даражалари мувозанатига асосланиб, озиқ-овқат бозори устидан давлат назорати амалга оширилади. Вазирлар Маҳкамаси уни ҳам ҳар йили тузади.
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.
Мавзуга оид
07:40 / 30.03.2026
Дунё озиқ-овқат харитаси ўзгармоқда: марказда Лотин Америкаси
21:08 / 14.03.2026
Ўлимни тезлаштираётган озиқ-овқатлар | SUBYEKTIV
12:54 / 14.03.2026
Ўзбекистон ва Туркия ўртасида янги битим тасдиқланди
09:08 / 14.03.2026