Порошенко АҚШга миннатдорлик билдирди
Украина президенти Пётр Порошенко фейсбукдаги саҳифасида АҚШга 2018 йилги бюджет лойиҳаси қўллаб-қувватлангани учун миннатдорлик билдирди. Унга кўра, Украинага молиявий ёрдам сифатида 620 млн доллар ажратиш назарда тутилган.
«Президент Дональд Трамп ва АҚШ конгрессига бюджет қонуни қўллаб-қувватлангани учун миннатдорман, у 2018 йилда Украинага ёрдам кўрсатиш учун харажатлар оширилишини назарда тутади. Бу кучли ва ўз вақтида берилган сигналдир, у навбатдаги марта Украинанинг демократик ислоҳотлар йўли билан ривожланишида икки партияли қўллаб-қувватлов тўғри эканини кўрсатиб берди», - дея ёзган Порошенко.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, бундай қарор «Украина мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича реал амалий ёрдамдир».
Мавзуга оид
13:07 / 13.10.2024
«Чекмайди ва онда-сонда озгина ичади». Камала Ҳаррис ўз тиббий картасини эълон қилди
21:00 / 12.10.2024
Украинадаги урушда қатнашган ўзбекистонлик устидан Россияда суд бошланди
19:32 / 12.10.2024
«Украина Ғарб сиёсатида энди биринчи эмас» — ОАВ
16:29 / 12.10.2024