Жанубий Корея ва КХДР саммити бўйича музокаралар санаси маълум
Шимолий Корея Жанубий Кореянинг 29 март куни учрашув ўтказиш ҳақидаги таклифини қабул қилди, унда апрель ойидаги Кореялараро саммит кун тартиби ва муддатлари муҳокама этилади. Бу ҳақда «Ренхап» агентлиги хабар қилмоқда.
Шимолий Корея юқори даражадаги учрашувни мамлакатлар ўртасидаги делимитация ҳудуди шимолий қисмида ўтказишга рози бўлди. Жанубий Корея пайшанба, 22 мартда ўз алоқа канали орқали КХДРга музокаралар ўтказишнинг эҳтимолий муддатлари ҳақида мурожаат йўллади. Шанба, 24 март куни эса розилик берилди.
Жанубий Корея делегациясига миллий бирлашув ишлари бўйича вазир Чо Мен Гюн раҳбарлик қилади. Шунингдек, учрашувда Жанубий Корея президентининг хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Чон Ий Ен, ТИВ раҳбари Кан Ген Хва, мудофаа вазири Сон Ен Му қатнашади.
Бўлажак Кореялараро саммитда КХДР етакчиси Ким Чен Ин ва Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Ин учрашувини ўтказиш режалаштирилмоқда.
Мавзуга оид
22:41 / 13.10.2024
Ким Чен Иннинг синглиси Жанубий Кореяни «даҳшатли ҳалокат»дан огоҳлантирди
21:18 / 11.10.2024
Жанубий Корея етти йил ичида илк бор Taurus ракеталаридан фойдаланган ҳолда машғулот ўтказди
18:21 / 11.10.2024
Украинада КХДР аскарлари жанг қиляптими — ва улар Россия армиясига қандай ёрдам бера олади?
11:55 / 11.10.2024