Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Цукерберг Facebook учун узр сўраш мақсадида Британия газеталари реклама саҳифаларини сотиб олди
Facebook Британияда чоп этилувчи бир неча йирик газеталар, шу жумладан The Sunday Times ва The Observer'нинг якшанба кунги сонида ўз рекламасини жойлаштириб, унда Марк Цукерберг номидан ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан ишончни оқлай олмаганлик учун узр сўралган. Мурожаат газеталарнинг охирги саҳифасида минимал безаклар билан чиққан, пастки қисмида эса Facebook'нинг кичик логоси акс этган.

Матнда айтилишича, компания бегона иловаларга катта кўламдаги маълумотларни етказишни тўхтатган ва фойдаланувчилар ҳақида ҳаддан зиёд кўп маълумот тўплаганларни блоклаш учун уларни тўлиқ ўрганишни мақсад қилган.

"Эҳтимол, сиз 2014 йилда миллионлаб Facebook фойдаланувчилари маълумотларига кириш имконини берган университет тадқиқотчиси томонидан яратилган викторина иловаси ҳақида эшитгандирсиз. Бу ишончни поймол қилиш ҳолати бўлган ва мен ўшанда бунга ортиқча эътибор қилмаганим учун узр сўрайман. Ҳозир келгусида шундай хатоларга йўл қўймаслик учун зарур қарорлар қабул қиляпмиз.
Бугунга келиб биз бундай иловаларнинг катта маълумот тўплашига чек қўйдик. Ҳозир биз сиз Facebook орқали авторизация қилувчи сервисларда тўпланадиган маълумотлар сонини чегаралаяпмиз.
Шунингдек биз вазиятни тузатишдан аввал катта маълумотларга кириш имконига эга бўлган ҳар бир иловани ўрганиб чиқяпмиз. Биз бошқа иловалар ҳам бўлиши мумкин деб ўйлаймиз. Уларни топганимизда блоклаймиз ва кимларга зиён етказганидан хабардор қиламиз.
Охиргиси: биз қайси иловаларга саҳифангизга кириш имконини берганингизни ёдингизга соламиз — шунда сизга бошқа кераги бўлмаган иловаларни ўчириб қўясиз.
Бу ҳамжамиятга ишончингиз учун раҳмат. Сизларга бундан яхшироқ ишлашга ваъда бераман".
Марк Цукерберг
Facebook асосчиси ва бош директори
Facebook танқид қилинган сўнгги ҳафтада компания акциялар курси пасайиши натижасида 50 миллиард доллар йўқотди. Фойдаланувчилар оммавий равишда ижтимоий тармоққа бойкот эълон қилишмоқда, инглиззабон нашрларда Facebook'даги саҳифани тўлиқ ўчиришга доир кўрсатмалар берилмоқда.
Мавзуга оид
22:58 / 10.02.2026
«Қарамлик машиналари» - Instagram ва YouTube устидан суд жараёни бошланди
11:21 / 25.10.2025
Еврокомиссия TikTok, Facebook ва Instagram’да қонунбузарликларни аниқлади
22:04 / 07.10.2025
Ўзбекистонда Meta ваколатхонаси очилиши мумкин
22:19 / 05.09.2025