Жаҳон | 21:16 / 28.03.2018
52539
2 дақиқада ўқилади

Етиб келдик: АҚШ Ойни ўзининг мулки деб эълон қилди 

Фото: fright post

Оқ уй маъмурияти ҳузуридаги ижроия идораси АҚШ Ернинг табиий йўлдоши – Ой сиртига эгалик қилиш ва ундан исталган мақсадда фойдаланиш ҳуқуқига эгалиги айтилган ҳужжатни эълон қилди. Бунга эса 1967 йилдаги Коинот ҳақидаги келишувдан ташқари яна бир сабаб келтирилган: Ойга исталган миссиялар ва парвозлар унинг сиртида қолдирилган илмий қурилмаларга зиён етказиши мумкин. Америкалик амалдорларнинг фикрича, шу сабаб исталган давлат Ойга учишдан олдин АҚШдан рухсат олиши кераклигига етарлича асос ҳисобланади. 

Бироқ АҚШнинг бундай баёнотлари бошқа ҳужжат – БМТ томонидан қабул қилинган 1979 йилдаги Ой ва бошқа само жисмларидан фойдаланиш ҳақидаги келишувга зид келади. Бироқ АҚШ бу ҳужжатни имзоламаган. Шунга қарамай, АҚШ бир томонлама равишда Ойни “ўзиники” қила олмайди: БМТ аъзоси сифатида АҚШга бошқа исталган давлат каби Ой ҳудудини босиб олиш мақсадида куч ишлатиш, исталган бошқа ёвуз ҳаракатлар ёки ёзув ҳаракатларни амалга ошириш таҳдиди тақиқланади. Шунингдек, Ойдан ёвуз ҳаракатларни амалга ошириш учун фойдаланиш ёки бундай таҳдидларни Ер, Ой, коинот кемалари, коинот кемалари персонали ёки сунъий коинот объектларига нисбатан қўллаш тақиқланади. 

Мавзуга оид