Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: АҚШ бу ҳафта 300 млрд доллар қарз олиши керак
Фото: Shutterstock
Америка Қўшма Штатлари 294 млрд долларга тенг қарзни сотишни режалаштирмоқда. Аниқроқ айтганда, Ғазначилик департаментига кўра, шунча миқдорда қарз олинади. Бу эса, 2008 йилги молиявий инқироздан сўнгги давр мобайнидаги энг кўп ҳафталик қарз олишдир.
Президент Трамп солиқларни камайтиргани ортидан федерал тушумлар қисқариб бормоқда. Шунга биноан ҳукумат ўз мажбуриятларини бажариш учун қарз олишдан бошқа чора топа олмаяпти. Қайд ўринлики, Вашингтоннинг қарз қиймати охирги ойларда тезлик билан ўсиб бормоқда, деб ёзади CNN телеканали.
"Бу ҳафта бозорга чиқариладиган қарз миқдори жуда катта", дейди BlackRock бош сармоявий эксперти Rick Rieder.
АҚШ ҳукумати барча қисқа ва узоқ муддатли қарзларни қисқа муддатда савдога қўймоқда. Ўтган ҳафта президент Трамп Хитойга қарши “савдо уруши”ни эълон қилиб, божларни кўтаришга қарор қилган эди. Хитой томони бунга жавобан “савдо уруши”да охиригача курашажагини билдирганди.
Айни вақтда айнан Хитой АҚШнинг йирик қарз берувчиси ҳиссобланади. У Американинг 1.17 трлн доллар миллий облигацияларига эга. Пекин маъмурияти 2017 йил декабрь ва 2018 йил январь ойида бу миқдорни 1,4 фоизга камайтирган эди.
Мавзуга оид
21:13 / 12.05.2026
Пентагон АҚШ ва Эрон ўртасидаги урушнинг нархини очиқлади
18:16 / 12.05.2026
АҚШ бутун дунё бўйлаб 120 та биолаборатория ишини ўрганади
17:39 / 12.05.2026
Марказий Осиё ҳарбийлари АҚШ Қуролли Кучлари ўқув машғулотида иштирок этади
23:12 / 11.05.2026