Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сичқонларнинг 97 фоизида ўсимтани йўқ қилган янги вакцина одамларда синалади
Америкалик олимлар гуруҳи саратон касалликларига қарши янги вакцина 97 фоиз сичқонлардаги ўсимталарни йўқ қилгани ва энди одамларда синовдан ўтказилиши ҳақида маълум қилди. "Ортодокс" тиббий порталида хабар берилишича, вакцина оғриқли салбий таъсирларга эга эмас ва у кимёвий муолажалар заруратини бартараф этади.
Тадқиқотнинг етакчи муаллифи Стэнфорд университети доктори Рональд Леви шундай дейди: "Дунёда саратон деган катта муаммо бор, шундай экан олимларнинг асосий вазифаси бу ҳалокатли касалликни йўқ қилиш ечимларини топишдир". Унинг сўзларига кўра, янги вакцина мустаҳкам иммун тизимини яратади, сўнгра касалликнинг лимфома каби маълум бир шаклларида ўсимталарга ҳужум қилади.
Тадқиқот натижаларига кўра, янги вакцина 97 фоиз сичқонларда саратон касаллигини йўқ қилган. Левининг айтишича, вакцина одамларда муваффақиятли синовдан ўтган тақдирда, 1-2 йилдан сўнг уни тиббиётда фаол қўллай бошлашади.
Мавзуга оид
18:32 / 08.06.2026
Сунъий интеллект яратган вакцина одамларда муваффақиятли синаб кўрилди
18:24 / 22.05.2026
Эбола янги штаммига қарши вакцина фақат олти-ўн ойдан кейин тайёр бўлади – ЖССТ
21:00 / 27.04.2026
Олимлар юрак саратонининг кам учраши сабабини аниқлади
10:51 / 20.03.2026