Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда қаҳва ишлаб чиқарувчилар энди маҳсулот хавфлилиги тўғрисида огоҳлантиради
Калифорния суди штат ҳудудида фаолият юритувчи сотувчиларга, яъни 90 ретейлерга харидорларни бу ичимлик истеъмоли натижасида онкологик касалликлар юзага келиш хавфидан огоҳлантириш мажбуриятини юклади. Reuters шу ҳақида хабар берди.
Қаҳва савдоси билан шуғулланувчи компанияларга қарши фаоллар гуруҳи иш очган. Ҳужжатда улар штатнинг харидорларни маҳсулотлардаги онкологик касалликларни келтириб чиқариши мумкин бўлган зарарли моддалар мавжудлигидан огоҳлантиришга доир қонунига асосланишган.
Шундай моддалардан бири акриламид ҳисобланади. Акриламид – қаҳва доначаларини қовуриш жараёнида ҳосил бўладиган канцероген модда.
Лос-Анжелес Олий суди судьяси Элиху Берл ўз қарорида қаҳва сотувчилари акриламиднинг ичимлик таркибида безиён миқдорда экани ва унинг истеъмолчилар соғлиғига хавф туғдирмаслигини исботлай олишмаган.
Сотувчи-компаниялар 10 апрелга қадар аппеляцияга топширишлари мумкин.
Мавзуга оид
12:48
АҚШ мустақиллигининг 250 йиллигини дабдаба ва мушакбозлик билан нишонлади (фоторепортаж)
05:49
Путин Трампни мустақиллик билан табриклаб, Россияга таклиф этди
19:55 / 04.07.2026
Жазирамадаги байрам: иссиқ сабаб АҚШдаги мустақиллик тадбирлари бекор қилинмоқда
22:57 / 03.07.2026