Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Атамбоев: менга ҳокимият керак эмас
Фото: 24.kg
Алмазбек Атамбоев ҚСДП партиясини 2020 йилги парламент сайловларига тайёрлайди. Бу ҳақда у бугун партия қурултойидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилган.
Атамбоев сиёсий режалар ҳақидаги саволга жавоб қайтарар экан, ҳокимият тепасига интилмаётганини айтиб ўтди.
«Менинг вазифам ҳокимият, бош вазир лавозими эмас. Сапар Исаков ёш, энергияга тўла инсон. У, албатта, хатоларга йўл қўймоқда. Мен партияни 2020 йилги сайловларга тайёрлайман. Бизга ҚСДП каби яна икки-учта партия керак. Ўз мафкураси билан. Ушбу ҳолатда ҚСДП мамлакат демократик йўл билан ривожланиши учун ўзига масъулият олиши керак», - дея маълум қилди у.
Алмазбек Атамбоевнинг таъкидлашича, агарда ҳокимиятни хоҳлаганида, референдум орқали Конституцияга ўзгартиришлар киритган бўларди.
Мавзуга оид
09:13 / 28.01.2026
Қирғизистон Россия устидан ЕОИИ судига даъво аризаси киритди
20:56 / 16.01.2026
Қирғизистонда телеканалларга рус тилидаги контент намойиши қисман чекланди
19:20 / 12.01.2026
Маккада қирғизистонлик зиёратчилар учун бепул меҳмонхона қурилиши бошланди
18:09 / 07.01.2026