БМТ Исроилни вазминликка чақирди
БМТ бош котиби Антониу Гутеррешнинг сиёсий масалалар бўйича маслаҳатчиси Тайё-Брук Зерихун сўзларига кўра, ташкилот Исроил хавфсизлик кучларини Исроил ва Ғазо сектори чегарасидаги тўқнашувлардан сўнг вазминликка чақиради. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
«Куч фақат охирги паллада қўлланилиши керак, одамларнинг ҳалок бўлиш ҳолати эса расмийлар томонидан суриштирувдан ўтказилиши лозим. Шу муносабат билан биз Исроил хавфсизлик кучларини қурбонларга йўл қўймаслик мақсадида максимал равишда вазмин бўлишга чақирамиз», - дея айтиб ўтди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ БМТ бош котиби Антониу Гутерреш Ғазо секторида юз берган тўқнашувлар вақтида одамларнинг ҳалок бўлиши ҳолатини мустақил текширувдан ўтказишга чақирганди.
Мавзуга оид
12:50
WP: Ҳамас Исроилга 11 сентябрдаги каби ҳужум қилмоқчи бўлган
12:09
БМТ Исроилни Ливандаги қароргоҳига яна бир ҳужумда айблади
11:06
«Ҳизбуллоҳ» дрони Исроил базасига ҳужум қилди, тўрт аскар ҳалок бўлган
23:47 / 13.10.2024