Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда парламент сайловлари ўтадиган сана маълум қилинди
Афғонистоннинг мустақил сайлов комиссияси раҳбари Гулжон Бади Саёд мамлакатда парламент ва ҳудудий сайловлар 20 октябрга белгиланганини тасдиқлади. Бу ҳақда Khaama Press ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Афғонистонда аввалги парламент сайловлари 2010 йилда ўтган. Навбатдаги сайловлар 2016 йил октябрда ўтиши керак эди, бироқ сайловлар санаси кўчирилган. Парламентнинг янги таркиби 2018 йил июлда сайланиши кутилганди. Бироқ техник мураккабликлар сабабли сайловлар кечроқ муддатга қолдирилган, аммо ҳукумат сайловлар 2018 йил охиригача ўтишига ваъда берганди.
Саёднинг айтишича, сайловларда барча партия ва институтларнинг қатнашиши комиссияга очиқ-ойдин ва адолатли овоз беришни ташкиллаштиришга ёрдам беради.
Мавзуга оид
13:47 / 29.06.2026
Покистон яна Афғонистонга ҳужум қилди
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026