Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Азим Аҳмадхўжаев Ҳелена Фрейзер ва Шахзод Гул Арёбий билан учрашди
2 апрель куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Аҳмадхўжаев ва БМТнинг Ўзбекистондаги вакили Ҳелена Фрейзер “Самарали давлат бошқарувини ривожлантириш учун ҳамкорлик ва рақамли ўтиш” лойиҳасига доир ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди.
Шунингдек, бугун Азим Аҳмадхўжаев Афғонистон коммуникация ва ахборот технологиялари вазири Шахзод Гул Арёбийни қабул қилди. Учрашувда «Афғон Телеком» компанияси раҳбари Ажмал Аян ҳам иштирок этди.
Телекоммуникация ва ахборот технологиялари соҳасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан юқори тезликдаги транзит алоқа каналларини ташкил қилиш, икки давлат тармоқ операторлари ўртасидаги халқаро телефон трафик сиғимини катталаштириш, халқаро интернет тармоғига юқори тезликда уланишни ташкил қилиш, АКТ соҳасида кадрлар тайёрлаш каби янги йўналишларда лойиҳаларни амалга ошириш масалалари учрашувнинг диққат-марказида бўлди.
Қайд этилганидек, ушбу лойиҳалар нафақат алоқа соҳаси ўртасидаги, балки бошқа йўналишларда ҳам минтақавий ҳамкорликнинг ҳам кенгайишига хизмат қилади. Мазкур учрашув якуни юзасидан томонлар истиқболдаги ҳамкорлик бўйича зарур меъёрий ҳужжатларни имзолашга келишиб олишди.
Мавзуга оид
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026