23:44 / 03.04.2018
8815

Ҳасан Руҳоний Анқарага етиб борди

Фото: Анадолу

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Туркияга етиб борди, у Анқарада 4 апрель куни Сурия масаласига бағишланган Россия-Туркия-Эрон саммитида иштирок этади. Бу ҳақда  хабар тарқатмоқда.

Манбанинг маълумотига кўра, Эрон президентини пойтахтдаги Эсенбоға аэропортида Туркия Мудофаа вазири Нуритдин Жаниқли кутиб олган.

Айни вақтда Анқарада Россия ва Туркия президентлари ўртасида олий даражадаги учрашув бўлиб ўтмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 22 ноябрида ҳам Россия, Эрон ва Туркия президентлари Владимир Путин, Ҳасан Руҳоний ва Ражаб Тоййиб Эрдўған ўртасида Сочида терроризмга қарши курашдаги ҳамкорлик бўйича эришилган келишувлар амалиётига бағишланган учрашув ўтказилганди. Ўшанда Сурияда тинчлик ўрнатиш жараёнида кейинги қадам сифатида 30 январь куни Сурия миллий мулоқот конгресси чақирилди, унда 1,5 мингдан ортиқ делегат тўпланди.

Top