Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ереван марказида юз берган портлашда 8 киши жароҳат олди
Фото: mk.ru
Арманистон пойтахти Ереван марказида жойлашган ресторанлардан бирида портлаш юз бериши оқибатида 8 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Арманистон фавқулодда вазиятлар вазирлиги сайтида маълум қилинди.
“Маҳаллий вақт билан соат 20.44да Еревандаги Шимолий кўчасида портлаш юз бергани, жабрланувчилар борлиги ҳақида хабар олинди”, дейилган хабарда.
Маълум қилинишича, ресторанда кислород баллони портлаган.
Воқеа жойида қутқарувчилар, инқирозий ҳолатлар бошқармаси миллий марказининг тезкор гуруҳи иш олиб борган.
Портлашда Арманистоннинг 6 ёш, 8 ёш ва 19 ёшли фуқаролари, Россиянинг 3 нафар 15 ёшли фуқароси ва Эроннинг 2 нафар 24 ёшли фуқароси жароҳат олган. Улар шифохонага етказилганлар.
Мавзуга оид
12:39 / 23.05.2026
Қозоғистонда мактаб битирув кечаларини ресторан ва кафеларда ўтказиш тақиқланди
15:24 / 22.04.2026
Тадбиркор Тимур Мусин Тошкентдаги “Палов музейи” ва Caravan ресторанларини сотувга қўйди
10:26 / 16.04.2026
Тошкент — Ереван авиарейси қайта тикланиши мумкин
18:29 / 16.10.2025