Жамият | 15:49 / 03.04.2018
15191
1 дақиқада ўқилади

Марғилонда эркак ўз аёлини пичоқлади

Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, 1 апрель куни соат 07.25ларда, Камолот кўчасида яшовчи, 1960 йилда туғилган А.С. уйида оилавий жанжал оқибатида турмуш ўртоғи, 1964 йилда туғилган М.С.нинг қорнига пичоқ билан уриб жароҳат етказган. 

Натижада М.С. касалхонага ётқизилган. А.С. қўлга олинган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид