Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИШИД жангарилари Африкага йўл олмоқда – Шойгу
Сурия ва Ироқда ИШИД террорчилик гуруҳи тор-мор этилганидан сўнг, жиноий тузилмалар аъзолари бошқа минтақаларга ўтмоқда, бу трансчегаравий жиноятчиликнинг ривожланишига туртки бермоқда. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу маълум қилди.
"ИШИД тор-мор этилганидан сўнг, Сурия ва Ироқдаги жиноий тузилмалар аъзолари бошқа минтақаларга ўтмоқда, Африкада террорчилик фаоллиги ошмоқда, радикаллар Осиё ҳамда Европага қайтмоқда. Шу тариқа, трансчегаравий жиноятчилик кўпаймоқда", - дея айтиб ўтди Шойгу Халқаро хавфсизлик бўйича VII Москва конференциясида.
Унинг сўзларига кўра, бутун дунё бўйлаб экстремистик ва айирмачилик ҳаракатлари учун асос пайдо бўляпти.
Шунингдек, Шойгунинг сўзларига кўра, Афғонистонда айни дамда ИШИД террорчилик гуруҳининг 4,5 минг жангариси бор, улар сони ортиб бормоқда.
"Афғонистон нафақат ИШИД жангарилари, балки бошқа террорчилик ташкилотлари учун ҳам бошпанага айланиши мумкин. Улар шу ердан бутун евроосиё қитъасига тарқалади. Бугунги кунда Афғонистонда ИШИДнинг тахминан 4,5 минг жангариси бор, уларнинг сони доимий равишда ўсиб боряпти", - деди у.
Мавзуга оид
13:47 / 29.06.2026
Покистон яна Афғонистонга ҳужум қилди
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026