Жамият | 10:55 / 04.04.2018
11726
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда сохта “ҳуқуқшунос” фирибгар ушланди

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида жиноят содир бўлди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, 2 апрель куни ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2017 йил 10 август куни соат 15.30ларда, Қашқадарё вилояти, Қамаши тумани Чароғон кўчасида яшовчи, 1972 йилда туғилган Б.И. Марказ 4-даҳада жойлашган “Бухоро” қаҳвахонасида 1974 йилда туғилган Н.Ш.га ўзини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда ишлашини айтиб, унга Хитой Халқ Республикасидан арзон нархда тикув машиналарини олиб келиб беришини ва унинг танишини Тошкент педиатрия тиббиёт институтига ўқишга киритиб қўйишини ваъда қилиб алдаш йўли билан ишончига кириб, ундан 4 минг АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборганлиги маълум бўлган. 

Натижада Б.И. ушланган.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид