Жаҳон | 09:52 / 04.04.2018
11099
2 дақиқада ўқилади

YouTube офисида отишмани аёл киши содир этган, у ўз жонига қасд қилди – ОАВ

Фото: AP Photo /Jeff Chiu

ABC телеканалининг твиттердаги саҳифасида хабар берилишича, полиция YouTube’нинг Калифорния штати Сан-Бруно шаҳридаги бош қароргоҳида отишма содир этган кишининг шахсини аниқлади.

«Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги икки манбанинг маълум қилишича, YouTube офисида отишма содир этган кишининг шахси аниқланди – у Насим Аҳдам исмли аёл киши бўлиб, аввал Жанубий Калифорниядаги Риверсайд ва Сан-Диего шаҳрида истиқомат қилган», - дея хабар берилади твиттердаги саҳифада.

Аввалроқ ўқ узган шахснинг ёши 35-40да экани, у Калифорния жанубида яшагани ва, катта эҳтимол билан, аёл YouTube компаниясига ҳеч қандай алоқаси йўқлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Шунингдек, телеканалнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардаги манбалари фикрича, унинг аввалдан мақсади бўлган киши ҳозирда шифохонада ўта оғир аҳволда қолмоқда.

Полиция версиясига кўра, ўт очган аёл ўзи жонига қасд қилган. У уч кишини яралади, уларнинг бари Сан-Францискодаги шифохонага олиб кетилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп YouTube офисидаги отишмага изоҳ берганди.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид