16:57 / 05.04.2018
4203

Меркелнинг АҚШга ташрифи санаси маълум 

Фото: Reuters

Германиянинг Bild нашри манбалари маълумотига кўра, ГФР канцлери Ангела Меркель 27 апрель куни АҚШга ташриф буюриб, ушбу давлат раҳбари Дональд Трамп билан музокаралар ўтказади.

Нашр манбасининг таъкидлашича, ташриф санаси айни дамга келиб ҳозирча тасдиқланмади.

Аввалроқ, Трамп Меркель билан Скрипаль ишини муҳокама қилгани ҳақида хабар берилганди. Ҳар икки етакчи НАТО иттифоқчилари, Европа иттифоқига аъзо давлатларнинг Россия разведкаси зобитларини чиқариб юбориш бўйича қўшма ҳаракатларини ижобий баҳолаган. 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй ва Ангела Меркель «Россия тажовузкорлиги кучайишига» қарши бирга курашишга келишиб олгани хабар қилинганди.

Top