Мисрда "Кўк кит" ўйнашни тақиқловчи фатво берилди
5 апрель куни Мисрда "Кўк кит" ўйинида иштирок этишни тақиқловчи фатво берилди. "Ал-Аҳрам" газетаси Фатволар бошқармаси хабарига асосланиб, шу ҳақида маълум қилди. Йил бошидан буён мамлакатда камида икки боланинг ижтимоий тармоқдаги "ўлим гуруҳи"га қўшилиши фонида ўз жонига қасд қилиши ҳолатлари қайд этилган.
Фатвода, хусусан, ота-оналарга ўз фарзандлари хатти-ҳаракатларини назорат қилиш ва бундай ўйинлар хавфи жиддий эканлиги билан боғлиқ хабардорликни ошириш вазифаси юклатилади. Бундан ташқари, Фатво бошқармаси тегишли органларни бу ўйинни қонунга зид деб эълон қилишга, болалар ва ўсмирлар ҳаётига ҳалокатли таҳдиди туфайли уни ҳар қанақасига тақиқлашга чақирган.
2 апрель куни Ғарбия провинциясида собиқ мамлакат парламент депутатининг 18 ёшли ўғли ўз жонига қасд қилган. Маълум бўлишича, у ижтимоий тармоқлардаги "Кўк кит" ва шу каби ўйинларга алоқадор бўлган. Жорий йилнинг январида 32 ёшли мисрлик аёл "ўлим гуруҳи" вазифаларини бажариб, ўз отасини ўлдиришгача борган, кейинчалик у руҳий жиҳатдан носоғлом деб топилган.
Сўнгги вақтларда ҳалокатли ўйин бутун дунё бўйлаб тарқалмоқда ва МДҲ, Бразилия, Аргентина, Ҳиндистон, Тунис ёшларини ўз тўрига илинтирмоқда.
Мавзуга оид
13:38 / 08.11.2024
Миср Тошкент вилоятида кўчмас мулк соҳасига инвестиция киритмоқчи
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
12:32 / 06.11.2024
Миср Навоийдаги мис конида бурғилаш ишларини бошлади
10:00 / 31.10.2024