Ўзбекистон | 20:39 / 05.04.2018
6833
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳрида Кореянинг Сижон Университети филиали очилади

Фото: Мактабгача таълим вазирлиги

Мактабгача таълим вазирлигида "Тошкент шаҳрида Сижон Университети (Корея Республикаси) филиалини очиш тўғрисида"ги протокол имзоланди. 

KUN.UZ'га тақдим этилган маълумотга кўра, бу ерда болаларни эрта ривожлантириш, интернет-ахборот, алоқа ва туризм  факультетлари фаолият юритади. 

Ҳужжат мактабгача таълим вазири А.Шин ва Сижон университети ректори Хонг Ёнг Ким томонидан имзоланган.

Тошкентда Сижон Университетини ташкил этишдан мақсад мутахассисларнинг индивидуал имкониятлари ва профессионал тайёргарлигини оширишга йўналтирилган таълим дастурини ишлаб чиқиш ва ривожлантиришдир.

 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид