Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Сурияга қизиқишни йўқотди – ОАВ
Фото: AP
АҚШ президенти Дональд Трамп Суриядаги ҳарбий кампанияни тугатиш ва мамлакатдан қўшинларни олиб чиқиб кетишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Associated Press Оқ уйдаги манбаларга асосан хабар берди.
Трамп Суриядан америкалик тахминан 2 минг аскарни уйига қайтариш ҳақида расман маълум қилмади, бироқ қўшинлар ИШИДнинг сўнгги жангарилари йўқ қилиниши билан олиб чиқиб кетилишини айтиб ўтди, дея хабар берган агентликка уч манба. Уларнинг сўзларига кўра, Америка президенти кампанияни олти ой давомида тугатишни мўлжалламоқда.
Трамп сешанба, 3 апрель кунги йиғилишда ўз маслаҳатчиларига сабри тугаётганини билдириб қўйган, деб қўшимча қилиб ўтди яна бир манба.
Шу билан бирга, агентликнинг таъкидлашича, АҚШ президенти Сурияни қолдириш бўйича хоҳишида ягона бўлиб турибди. Хусусан, Пентагон, Давлат департаменти ва МРБ бундай қадамнинг эҳтимолий оқибатларидан жиддий хавотирда.
Мавзуга оид
22:19 / 23.03.2026
Агар ҳаммаси режа бўйича кетса – Трамп Ҳўрмуз бўғозининг очилиши ҳақида
16:22 / 23.03.2026
Ўзбекистонликлар АҚШга ишга юборилиши мумкин. Ўртача ойлик – 3500 доллар
16:20 / 23.03.2026
Харг ороли: ҳарбий сценарийлар ва иқтисодий оқибатлар таҳлили
13:56 / 23.03.2026