Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қатарда аёлларга армияда хизмат қилишга рухсат берилди
Қатар амири Тамим бин Ҳамад Ол-Соний эркаклар учун мажбурий ҳарбий хизмат муддатини 3 ойдан бир йилгача узайтириш ҳақидаги қонунни имзолади. Қонунга кўра, аёллар ҳам ҳарбий бўла олишади. Бу ҳақда Қатарнинг QNA ахборот агентлиги маълум қилди.
Янги қонунга кўра, 18 ёшдан катта аёллар кўнгилли тарзда армияда хизмат қилиш ҳуқуқини олишди.
“Қатар фуқаролари, 18 ёшдан 35 ёшгача бўлган эркаклар ҳарбий хизматни ўташга мажбурлар. Ватанга хизмат аёллар учун кўнгилли ҳисобланади”, дейилган янги қонунда.
Қонунда ҳарбий хизматдан қочишга уриниш учун 3 йиллик қамоқ жазоси ва 50 минг Қатар риали (15 минг доллар) миқдорида жарима кўзда тутилган. Қатарлик эркаклар 18 ёшга тўлганларидан 2 ой ўтиб армияга боришлари зарур.
Бундан ташқари, Қатарда ҳарбий хизмат академияси ташкил этилади.
Қатарнинг “Ар-Райи” расмий нашрининг таъкидлашича, ушбу қонуннинг қабул қилиниши Қатарнинг минтақадаги қўшнилари томонидан блокада қилиниши, мамлакат суверенитетини таҳқирловчи шартлар бажарилиши талаб қилинаётган ҳозирги шароитларда зарурий ҳисобланади. Шу сабабли қонун жамият томонидан қўллаб-қувватланган.
Мавзуга оид
11:49 / 25.06.2026
ЖЧда 14-кун. Неймар майдонга қайтди, Корея ютқазиб қўйди
21:57 / 22.06.2026
Шавкат Мирзиёев Қатар амирига газ мажмуасидаги фожиа юзасидан таъзия йўллади
18:11 / 20.06.2026
Трамп Қатар совға қилган 400 млн долларлик янги самолётни намойиш қилди
16:40 / 12.06.2026