Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кремль: Telegram қулай, биз ундан фойдаланамиз
Фото: Reuters
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, Кремлда Telegram мессенжеридан фойдаланишади ва уни қулай деб ҳисоблашади, бироқ уни блоклашга тайёрлар, деб хабар бермоқда РИА «Новости».
«Яхши биласизларки, кўплаб мессенжерлар бор. Telegram, ҳақиқатдан ҳам, жуда қулай, биз ундан фойдаланамиз, жумладан журналистлар билан мулоқот учун ҳам. Агарда бу борада бир қарорга келинмаса, жуда афсусланарли бўлади, ҳозирча эса, бизнинг тушунишимизча, бу борада бир позицияга келинмади. Бироқ қонун бор, ҳамда унга риоя этилмаса ва тегишли чоралар кўрилса, биз муқобил вариантни қидирамиз, у бизнинг талабларга энг яхши тарзда мос келиши лозим», - дея айтиб ўтди Песков.
Шу тариқа у журналистларнинг Кремлда мессенжер блокланадиган бўлса, муқобил вариант бор ёки йўқлиги бўйича саволига жавоб қайтарди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Роскомнадзор Telegram’ни блоклаб қўйишни талаб қилганди.
Мавзуга оид
13:51 / 07.01.2026
FT: Россияда Telegram’нинг 500 млн долларлик облигациялари музлатиб қўйилган
13:34 / 02.01.2026
Telegram орқали гиёҳвандлик савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди
08:58 / 30.12.2025
РФ суди Telegram ва WhatsApp’ни чеклашга қарши даъвони рад этди
12:02 / 10.12.2025