Жаҳон | 08:10 / 06.04.2018
8913
2 дақиқада ўқилади

Россия МБ ўзига кучишлатар тузилмалар ваколатини сўради

Фото: Екатерина Кузьмина / РБК

Россия Банки ходимларига юридик шахслар, органлар ва ташкилотларнинг биноларига ҳеч қандай тўсиқсиз кириш ҳуқуқини бериш таклиф этилмоқда. Бу инсайдерлик маълумотидан нотўғри фойдаланиш билан кураш учун керак. Бундай норма Россия ҳукуматининг 30 мартдаги қонун лойиҳасида мавжуд бўлиб, у Давлат думасига иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун юборилди. Бу ҳақда РБК хабар бермоқда.

Россия МБ инсайдерлик ишлари бўйича текширувлар доирасида ҳужжатлар ва маълумотлар, жумладан федерал қонунлар билан фойдаланиш тақиқланган ахборотларни олиши мумкин, дейилади қонун лойиҳаси матнида. Россия Банки ходимлари «маълумотни атайин яшириш, йўқ қилишга йўл қўймаслик мақсадида» асл ҳужжатлар ва компьютер маълумотидан мустақил равишда нусха кўчириб олиши мумкин бўлади. Айни дамда мамлакат МБ ташкилотлардан ҳужжатларни фақат сўраб олиш ҳуқуқига эга.

Россиялик юридик шахслар, шунингдек, Россияда ишловчи хорижий фуқаролар ва ташкилотлар МБга текширувлар вақтида актлар, шартномалар, маълумотномалар, иш корреспондентлиги, шунингдек «бошқа ҳужжатлар ва материаллардан» фойдаланиш ҳуқуқни бериши керак. МБ тижорий, хизмат, банк сири, пулларнинг почта жўнатмалари ва «қонун билан қўриқланувчи бошқа сир»дан бохабар бўлиши мумкин.

РБК’га Россия Давлат думасидаги манбанинг хабар беришича, бундай нормаларинг бевосита ташаббускори – Россия Банки. У қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга бўлмагани туфайли, ҳукумат қонун лойиҳасига тузатишлар депутатлар орқали киритилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид