Жаҳон | 10:30 / 07.04.2018
9009
1 дақиқада ўқилади

АҚШ миллий гвардияси Мексика билан чегарага йўл олди

Фото: OxuAz

АҚШ миллий гвардияси ҳарбий хизматчиларининг дастлабки бўлинмалари Мексика билан чегарага йўл олди. Бу ҳақда Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис ва ички хавфсизлик вазири Кирстен Нильсеннинг қўшма баёнотида айтилади.

"Кеча кечқурун миллий гвардия қўшинлари АҚШ жануби-шарқий чегаралари бўйлаб чегара хавфсизлигини таъминлаш бўйича миссияни қўллаб-қувватлаш учун йўл олди", - дейилади Кирстен Нильсеннинг Twitter’да эълон қилинган баёнотида.

Баёнотда таъкидланишича, миллий гвардия ички хавфсизлик департаменти томонидан чегара яқинида жойлашган штатлар губернаторлари билан “яқин ҳамкорликда” аниқланган хавфсизликдаги камчиликлар бўйича шуғулланади.

Мавзуга оид